Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

بسـم الله الرحمن الرحيم

МУҚАДДИМА

Ҳозирги авлод Исломни тўла татбиқ этган Исломий Давлатни кўрмади. Ғарб йўқ қилган Исломий (Усмоний) Давлатнинг охирги даврларида яшаган одамлар фақат исломий ҳокимият қолдиқлари ҳукм сураётган бир давлатни кўрдилар, холос. Шунинг учун ҳозирги воқелик ҳукмронлик қилаётган тасаввурга Исломий Давлат бошқарувининг суратини келтириш мусулмонлар олдидаги ғоят мушкул нарса бўлиб қолди. Одамлар бошқарувни исломий юртларга мажбуран киритилган бузуқ демократик тузумларнинг ўлчовидагина тасаввур қила олишади. Қийинчилик фақат бундагина эмас, балки энг оғири Ғарб сақофати билан заҳарланган бу зеҳнларни ўзгартиришдир. Дарҳақиқат, Ғарбнинг бу сақофати Исломий Давлатга қарши қаратган қуроли бўлди. У бу қурол билан Исломий Давлатни бутунлай йўқ қиладиган қақшатқич зарба берди ва бу давлатнинг фарзандларига ўлдирилган оналарининг қони оқиб турган қуролини кўрсатиб, фахр билан: «Мен сизларнинг ғамингизни емагани учун ўлимга маҳкум бўлган оналарингизни ўлдирдим ва сизлар учун шундай бир ғамхўрлик тайёрладимки, унинг соясида бахтли ҳаёт ва абадий неъмат лаззатларидан баҳраманд бўласизлар», деди. Мусулмонлар қучоқ очиб қотилга пешвоз чиқишди. Ваҳоланки, оналарининг қони Ғарбнинг бу қуролидан ҳалигача аригани йўқ. Ғарб уларга нисбатан йиртқич ҳайвоннинг ишини қилди - йиртқич ўлжасини ғафлатда қолдириб, чанг солади. У зарбадан ўзига келганда кеч бўлади ва йиртқич уни ўрмонга элтиб ейди.


Ушбу заҳарланган ақл эгалари Исломий Давлатни йўқ қилган ва улар маҳкам тутган бу заҳарли қурол ҳаётларини хазон қилишини билишармикин?! Улар олиб юрган миллатчилик ва динни давлатдан ажратиш фикрлари-ю, Исломга таъна тошларини отувчи раъйлар - уларга ушбу сақофат берган заҳарларнинг бир қисми эканини билишармикин?! Ушбу «Исломий Давлат» китобининг «Миссионерлик ҳужуми» боби (бу боб бошидан-охиригача ҳақиқатлар ва ҳаққоний рақамлардан иборат) бизга жиноятчи қотилнинг башарасини очиб беради. Уни бу жиноятга қўл уришга ундаган сабабни ва Исломий Давлатни йўқотишга эришиш йўлида қўллаган воситаларини фош қилиб ташлайди. Сабаб Исломни ер юзидан ўчириб ташлаш бўлса, воситаларининг энг ёмони миссионерлик хуружи олиб келган ушбу сақофат эди.


Дарҳақиқат, мусулмонлар бу сақофат хатаридан ғафлатда қолдилар. Улар мустамлакачига қарши кураша бошладилар ва шу вақтнинг ўзида унинг сақофатини олар эдилар. Ҳолбуки, мана шу сақофат уларнинг мустамлака бўлишларининг сабабчиси эди, шу

 

3-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203